ЁШ ТЕННИСЧИЛАР БЕЛЛАШДИ

Спортнинг бошқа турлари сингари бугун стол тенниси ҳам ёшлар ўртасида оммалашди. Яқинда шаҳримиздаги 16 умумтаълим мактабида ушбу спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Аҳоли, хусусан, ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил қилинган мусобақа қизғин тарзда бўлиб ўтди.

Мусобақа якунига кўра ўғил болалар ўртасида биринчи ўрин А.Шодиев ҳамда қизлар ўртасида фахрли биринчи ўринн Н.Бекназаровага насиб этди.

Ғолиблар ташкилий қўмита томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM