“ДЎСТЛИК” МАҲАЛЛАСИДАГИ ХОНАДОНЛАРДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни муносабати билан профилактик тадбирлар ўтказилади. Бугун ушбу тадбирлар доирасидаги профилактик ишлар шаҳримиздаги “Дўстлик” маҳалласида бўлиб ўтди.

Дастлаб маҳаллада йиғилган Каттақўрғон шаҳар ФВБ таркибига кирувчи 7 та хизмат турлари бўйича вакиллар кун давомида ўтказиладгин профилактик тадбирлар юзасидан келишиб олинди.

Шундан сўнг мутасаддилар маҳалладаги 42 та уйнинг хонадонларига кириб ёнғин хавфсизлиги, электр энергияси, газ, тиббий хизмат бўйича аҳоли билан тушунтириш ишлари олиб боришди.

Фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича фуқароларга тегишли кўрсатмалар берилди. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM