ШАҲАР ҲОКИМИ ФУҚАРОЛАРНИ МУРОЖААТЛАРИНИ ТИНГЛАДИ

Фуқаролар билан ўтказилаётган қабуллар орқали уларнинг кўплаб мурожаатлари ҳал этилмоқда. 

Бугун шаҳар Халқ қабулхонасида ўтказилган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг шахсий қабули давомида ҳам фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганилди. 

Қабул давомида шаҳар ҳокими ва Халқ қабулхонаси мудири иштирокида 27 та фуқаронинг ҳар бирининг кредит, уй-жой олиш, алимент, коммунал тўловлар, ишга жойлашиш ва бошқа масалалардаги мурожаатлари алоҳида ўрганилди.

Ўрганиш давомида 9 та фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди. 15 та мурожаат бўйича фуқароларга қонун доирасида тушунтиришлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM