ШАҲАР ҲОКИМИ КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

Каттақўрғон шаҳрида ҳам кичик саноат зоналари ташкил қилиш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва шу орқали аҳоли даромадларини ошириш, иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилган.

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова шаҳар ҳудудида кичик тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш кўзда тутилган жойларни кўздан кечирди.

Шаҳар ҳокими ўринбосарлари ва тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида шаҳар ҳокими эски туғруқ уйи ҳудудида бўш турган бинони кўздан кечириш асносида ундан самарали фойдаланиш мақсадида тадбиркорларга бериш бўйича таклифларини билдирди. Айни вақтда шаҳар ҳокими ташаббуси билан туғруқхона ичида тадбиркор томонидан тикув цехи ташкил қилинган бўлиб, бу ерда 50 га яқин ишсиз хотин-қизлар фаолият юритмоқда. Келгусида яна фойдаланилмай турган бинони тадбиркорларга бериш ва мақсадли фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.

“Қўшҳовуз” маҳалласи Оби ҳаёт кўчасидаги ҳудудда ҳам кичик саноат зонаси ташкил қилиш режалаштирилган. Жойни кўздан кечирган шаҳар ҳокими ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида ҳудуддаги мавжуд ноқонуний қурилмаларни ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ва бу борадаги маълумотларни тақдим этиш бўйича топшириқларни берди.

Худди шунингдек, Каттақўрғон “ёғ-мой” заводи атрофидаги қурилиши мўлжалланган кичик саноат зоналарини барпо этишдаги мавжуд муаммоларни ҳам ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ва ахборот тақдим этишлари айтилди.

Ўрганишлар давомида шунингдек, шаҳар ҳокими фойдаланилмай турган болалар шифохонаси биносидан ҳам мақсадли фойдаланиш учун тадбиркорларга бериш орқали тикувчилик цехи ташкил қилиш бўйича ўз кўрсатмаларини берди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM