ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар кенгашининг навбатдаги ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, халқ таълими ходимлари, тегишли идора ватшкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Депутатлар томонидан кун тартибига киритилган 6 та масала кўриб чиқилди.

Дастлаб кун тартибидаги биринчи масала бўйича депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи салов комиссиялари аъзолигига кўрсатилган номзодлар тасдиқланди.

Кун тартибига киритилган иккинчи масала юзасидан сўзга чиққан шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими бошлиғи Ш.Тиллаев шаҳарда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот берди. 

Сессия давомида депутатлар шаҳарда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси томонидан аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати юзасидан бўлинма бошлиғи И.Тошпулатовнинг ҳисоботини тингладилар.

Шунингдек, сессияда “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган фуқароларни ижтимоий ҳолатини яхшилаш ва уларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ҳамда Каттақўрғон шаҳар маҳаллий бюджетининг даромадларни ошириб бажарилган қисми ҳисобидан шаклланган қўшимча манбаларни “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан жамоатчилик фикри асосида йўналтириш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6 ноябрдаги ПФ-6108 сонли «Ўзбекистоннинг янги ривожланиш даврида таълим ва тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» фармонига кўра 2021 йил 1 январдан бошлаб мактаб директорларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тартиби ҳокимлар бошчилигидаги маҳаллий халқ депутатлари кенгаши билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Бугун ушбу тартибга кўра сессияда Каттақўрғон шаҳар 18-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига кўрсатилган номзодлар Кувандиқов Хуршид Даминович, Ваҳобов Азизжон Илғор ўғли ҳамда Халимов Давронжон Дилшодовичларнинг умумтаълим мактаби кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича дастурини тингладилар. 

Энг кўп овоз олган ҳозирги вақтда Каттақўрғон шаҳар  18-умумий ўрта таълим мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифасида фаолият юритаётган Халимов Давронжон Дилшодовичнинг 18-умумтаълим мактаби директорлигига номзоди тасдиқланди. 

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM