БОЛАЖОНЛАР ЯНА ҚАДРДОН МАКТАБЛАРИДА

Таътил тугаб болажонлар яна ўзларининг қадрдон мактабларига қайтдилар. Шу муносабат билан бугун барча таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланишига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.

Шаҳримиздаги 14- ИДУМда  “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида бўлиб ўтган “Биринчи қўнғироқ” тадбирида мактабнинг 960 нафар 1 - 11-синф ўқувчилари, барча педагог ходимлар, фахрий устозлар қатнашдилар.

 

Шунингдек, тадбирда иштирок этган Мажбурий ижро бюроси  вилоят бошқармаси вакиллари ва бошқа тадбир иштирокчилари ўқувчи-ёшларни билимлар куни билан муборакбод этдилар.

Тадбир давомида бир гуруҳ ўқитувчи ва ўқувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Мактабга қабул қилинган 91 нафар 1-синф ўқувчиларига “Президент совға”си топширилди. Ижодкор ўқувчилар томонидан ижро этилган мусиқий дастур тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди.

“Биринчи қўнғироқ” садолари остида тугаган тадбирдан сўнг ўқувчилар синфларига киришди ва  биринчи дарс “Мустақиллик дарслар”ида иштирок этдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM