МАЪРИФАТ МАСКАНЛАРИДА БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ ЧАЛИНДИ

Бугун барча таълим муассасалари яна илмга чанқоқ ёшларни ўз бағрига олди.

Таътилдан сўнг қадрдон мактаблари остонасига қадам қўяётган ёшларнинг ҳаяжони, қувончи ўзгача.

 

Шаҳримиздаги 1-секторда жойлашган 4 - умумтаълим мактабида ҳам янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан ташкиллаштирилган тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, шаҳар халқ таълими бўлими мудири Ж.Аҳмедов, ўқувчи- ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

 

 

Тадбир Давлатимиз мадҳияси билан бошланди. Шундан сўнг даврага мактабнинг энг кичик ўқувчилари биринчи синфлар ташриф буюрди.

Шаҳар ҳокими, халқ таълими вакиллари иштирокида топширилган “Президент совғалари”ни болажонлар кўзларида қувонч ва ҳаяжон билан қабул қилдилар.

 

Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор, уларнинг муносиб таълим-тарбия олишлари йўлида яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритди ва каттақўрғонлик ёшлар ҳам бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, келажакда шаҳримиз ривожига ҳисса қўшадиган етук инсонлар бўлиб вояга етишларига муваффақиятлар тилади.

 

 

 

Узоқ кутилган ҳаяжонли дақиқалардан сўнг чалинган қўнғироқ садолари ўқувчиларни қадрдон синфлари томон чорлади.

 

Анъанага кўра барча синфларда ўтилган “Мустақиллик дарс”ларида ўтган йиллар давомида мамлакатимизда амалга оширилган улкан ислоҳотлар, ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшган аждодларимизнинг бу борадаги ишлари акс этган видеоролик ҳамда Мустақиллик ва унинг халқ фаровонлиги, юрт тинчлигини таъминлашдаги аҳамияти ҳақидаги маърузалар ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.

 

 

 

Бугун шаҳримиздаги барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йилининг биринчи куни ана шундай бошланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Юқори савияда бўлиб ўтган тадбирлар ўқувчи-ёшлар қалбида бир умрга қолиши шубҳасиз.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM