Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 июл санасида Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

 

Сессия ишида шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, хуқуқни мухофаза қилиш органлари, суд органлари вакиллари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, сиёсий партиялар шаҳар Кенгашлари раҳбарлари, тиббиёт муассасалари ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари раҳбарлари иштирок этдилар.

 

Сессия котиби этиб 9-Амир Темур сайлов округидан халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Шарипова Умида Толибжоновнани сайланди.

Сессия кун тартибидаги биринчи масалада шаҳар ҳокимининг “шаҳар маҳаллий бюджет параметрларининг 2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги ижроси тўғрисида”ги тақдимномаси муҳокама этилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан шаҳар прокурориШарипов Эркин Тошпўлатович сўзга чиқиб, шаҳар прокуратурасининг “2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида шаҳарда қонунийликни  мустаҳкамлаш,  фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолият  тўғрисида”ги ахборот берди.

 

Кун тартибидаги учинчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 25 февралдаги ҚҚ-150-3-сонли “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори тўғрисидаги масала юзасидан Каттақўрғон шаҳрида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича мавжуд камчиликлар, жамоатчиликнинг ички ишлар органлари билан ҳамкорликдаги фаолияти юзасидан йўл қўйилаётган камчиликлар бўйича ҳақиқий аҳволни ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ раиси Тагаев Шухрат Пўлатович сўзга чиқди. Шу билан бир қаторда ушбу кун тартибидаги масала юзасидан шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи Абдуқаххаров Илёс Хусановичнинг ҳам хисоботи тингланди.

 

Кун тартибидаги тўртинчи  масала - Жиноят ишлари бўйича шаҳар суди раиси О.Маннатовнинг, Каттақўрғон туманлараро фуқаролик суди раиси Т.Қурбоновнинг Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси Й.Норбековнинг, Каттақўрғон туманлараро маъмурий суди раиси Б.Абдурасуловнинг ахборотлари тингланди.

 

Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан Қонунийлик, ҳуқуқ-тарғибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Петрова Наталья Николаевнанинг халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тарғибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2017 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Кун тартибидаги олтинчи масала Ўзбекистон Републикаси Президенти Виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида ижроси юзасидан шаҳар ҳокимлиги хуқуқшуноси З.Вахобовнинг ахбороти тингланди.

Маърузачи, бугун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими йўлга қўйилаётганлиги тўғрисида тўхталди. 

Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Маматов сўзга чиқиб, Каттақўрғон шаҳрида касб ҳунар коллежлари 2016-2017 ўқув йили битирувчиларининг бандлигини таъминлаш юзасидан ахборот берди.

Кун тартибидаги саккизинчи масала юзасидан шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош врачи С.Усмонов сўзга чиқиб, шаҳарда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ва янада яхшилаш юзасидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.

 

Кун тўққизинчи масалада 2017 йил биринчи ярим йиллигида иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурининг ижроси юзасидан шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази директори Т.Дўстовнинг ҳисоботи тингланди.

Кун тартибидаги ўнинчи масалада Ўзбекистон РеспубликасиОлий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентига қўшимча киритиш тўғрисидада”ги 2017 йил 30 июндаги  №ҚҚ-203-III сонли қарори муҳокама этилди.

Бўлиб ўтган сессия кун тартибида қўйилган масалалар юзасидан шаҳар Кенгаши депутати Т.Ҳамидов, “Адолат” социал демократик партияси Каттақўрғон шаҳар Кенгаши раиси Д.Хасановаҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиевалар ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишдилар.

 

     Шу билан, халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар муҳокама этиб бўлинди ва сессия иши ёпиқ деб эълон қилинди.