Каттақўрғон шаҳар 17-умумтаълим мактабида сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 27 июл санасида шаҳардаги “Амир Темур” кўчасида жойлашган 17-умумий ўрта таълим мактаб биносида шаҳар ҳокими Б.Садуллаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон шаҳридаги Халқ Қабулхонаси мудири Х.Шодиева билан биргаликда Сайёр қабул ўтказилди.

 

Мазкур Сайёр қабулда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳардаги корхона ташкилот муассаса раҳбарлари, хусусан, Каттақўрғон шаҳар прокуротураси, шаҳар ИИБ бошлиғи, шаҳар жиноий суд раиси О.Маннатов, фуқоролик суди раиси Т.Қурбонов, МИБ суди раиси Б.Абдурасулов, шаҳар Давлат солиқ инспекциси, шаҳар тиббиёт бирлашмаси, ХТМФТ ва ТЭБ, шаҳар электр таъминоти корхонаси, шаҳаргазтаъминоти раҳбари Б.Кенжаев, шаҳар бандлик маркази, шаҳар ободонлаштириш бўлими раҳбар ҳодимларииштирок этишди.

    Сайёр қабулда “Амир Темур” маҳалла фуқаролари иштирок этишди. Қубул жараёнида фуқаролар томонидан турли хил (коммунал соҳаси, уй-жой масаласига оид ва бошқалар) масалалар кўтарилди. Юқорида кўрсатиб ўтилган масалаларни ижобий ҳал қилиш бўйича шаҳар ҳокими томонидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM