БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ХОТИРАСИГА ЙИЛ ОШИ ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

Кеча, Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида юртимизнинг барча ҳудудларида Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди. Миллий урф-одатимизга биноан ушбу маросимларда элга ош тортилди. Биринчи Президентимиз хотирасига Қуръон тиловат қилиниб, дуои фотиҳа ўқилди.

 

Шу жумладан, Каттақўрғон шаҳрида ҳам бўлиб ўтган ана шундай маросимда шаҳримиз ҳокими Баҳодир Садуллаев иштирок этди. Хотира тадбирида ҳамшаҳарларимиз, кенг жамоатчилик вакиллари Ислом Каримовнинг мустақил Ўзбекистон давлатини барпо этиш борасидаги буюк хизматларини яна бир бор эсга олдилар. Халқимиз ўзининг истиқлол йилларида эришган барча оламшумул ютуқлари ва натижаларини ҳақли равишда Биринчи Президентимиз номи ва фаолияти билан узвий боғлиқ, деб ҳисоблайди. Ислом Каримов нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида ҳам катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилган эди.

 

         Улуғ Йўлбошчимиз ана шу буюк вазифани ҳамма вақт, ҳар қандай вазиятда ҳам шараф билан адо этди, бу йўлда беқиёс куч-ғайрати ва ақл- заковатини, керак бўлганда, ҳатто азиз жонини ҳам аямади. У бутун умр “Элим деб, юртим деб ёниб яшаш керак” деган даъватга амал қилиб, келажак авлодлар учун буюк ибрат мактабини яратиб кетди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM