КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА “АДОЛАТЛИ ҚАЙНОНА” КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ.

“Адолат” СДП ташаббуси билан 2017 йил 4 августда Каттақўрғон шаҳар драма театри биносида оилавий ажримларни олдини олиш, оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига чуқур сингдириш, қайнона-келин муносабатларини йўлга қўйиш йўли билан оилаларнинг мустахкамлигини таъминлаш мақсадида, “Адолатли қайнона” шаҳар кўрик-танлови ўтказилди.

 

Тадбирда шаҳар ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи энг намунали, ибратли қайноналар иштирок этиб, 7 та шартлар бўйича беллашдилар.

Бундан ташқари тадбирга 50 йил бирга умр гузаронлик қилган, бахтли, намунали оилалар таклиф этилдилар.

 

“Олтин тўй”ларини нишонлаётган ушбу оилаларга шаҳар хокимлигининг махсус совғалари тақдим этилди. Улар ўз хаётий тажрибаларидан келиб чиқиб, узоқ йиллар бирга яшаш сирларини ўртоқлашдилар. Маҳаллалардаги низоли оилалар, ёш оилалар ва янги турмуш қуриш арафасида турган ёшлар томошабин сифатида таклиф этилдилар. Кўтаринки руҳда ўтказилган ушбу тадбир давомида қайнона келинлар уларни қийнаётган саволларнинг ечимларини топдилар.

 

   Шаҳар хокими ўринбосари Ф.Рахимова “Адолатли қайноналарни” номинациялар билан тақдирлади.

          

 

         

         

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM