“O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси” клуби ташкил этилади 

Image_tadbir: 

Республикамиз бўйлаб “O‘zLiDeP аёллари – Янги Ўзбекистон бунёдкори!” лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳалла қошида “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клублари ташкил этилмоқда.

Бугун O‘zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши томонидан шаҳримиздаги касб-ҳунар марказида ташкил этилган давра суҳбати ушбу масалага бағишланди.

“Оқ-олтин” маҳалласи қошида ташкил этиладиган “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клубининг биринчи аъзолари Г.Ибрагимова, Х.Инатова, Р.Бекмуродова, Н.Акрамова ҳамда М. Негматовалар бўлди.

Давра суҳбати давомида клуб фаолияти, амалга ошириладиган тарғибот тадбирлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Келгусида бу борада қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб  олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM