“НАВБАҲОР” МАҲАЛЛАСИДА ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 23 июль куни Президентимиз раислигида "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари"га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда  бу борада олиб борилган ишлар таҳлил қилиниб, энди аҳоли мурожаатлари билан ишлаш янги тизим асосида олиб борилиши белгиланди ва бу борада тегишли топшириқлар ҳам берилди.

Бугун ушбу топшириқлардан келиб чиқиб шаҳримиздаги “Навбаҳор” маҳалласида фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Дастлаб шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова мамлакатимизда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар, фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этилиши юзасидан қилинаётган тизимли ишлар ҳақида сўз юритди.

 

Шундан сўнг шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамда  шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиевалар томонидан 20 га яқин фуқаронинг мурожаатлари атрофлича ўрганилди.

 

 

 

 

Мурожаатларни ўрганиш давомида 5 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал қилинган бўлса, 6 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

 

Шунингдек, электр ва газ таъминоти, уй-жой масаласи, кредит ва бошқа масалаларда мурожаат қилган 9 нафар фуқаронинг мурожаати ижросини таъминлаш учун тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарларига юборилди.   

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM