МУАММОЛАР ЖОЙИДА ҲАЛ ҚИЛИНМОҚДА

Шаҳримизнинг “Ғарб мачит” маҳалла фуқаролар йиғинида кейинги йилларда кўпгина муаммолар тўпланиб аҳолининг эътирозига сабаб бўлмоқда эди. Яқинда шаҳар ҳокими М.Ҳашимов раҳбарлигидаги 1-сектор аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8-августдаги “Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”га асосан сектор ҳудудига қарашли ушбу МФЙда истиқомат қилаётган аҳоли хонадонларида бўлиб, фуқароларни қийнаб келаётган муаммо ва камчиликларни ўргандилар.

Ўрганишлар давомида Зиёкор кўчасида яшовчи фуқаролар У.Бурхонов, Д.Нормуродова, М.Очилова, О.Рашидов ичимлик суви таъминотидаги узилишлар, М.Хоразмий кўчасида истиқомат қилувчи Н.Муродов, С.Қипчоқова, Н.Турсунова, Н.Мажидова, С.Журатовалар электр энергияси ва газ таъминотидаги узилишлар ва қарздорлик юзасидан аниқлик киритишни, А.Навоий кўчасида яшовчи фуқаролар С.Ражабова ва А.Алимовалар иш билан таъминлаш, Алиқушчи кўчасидаги А.Эсонова, Форобий кўчасидаги фуқаро Ж.Жўраев уй-жой билан таъминлашни ва бошқа яна бир қатор масалаларни ҳал этишни сўраб мурожаат қилганлари аниқланди.

Маҳалла фуқаролари мурожаатларини асосан электр энергияси, газ таъминоти, ичимлик суви тармоғидаги узилишлар, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кредит олиш, янги қурилаётган уй-жойлардан ажратиш, патронаж хизмати борасидаги муаммолар ташкил этади.

Қувонарлиси шуки, МФЙ фуқароларининг электр энергияси ва газ таъминоти билан боғлиқ муаммолари жойида ҳал этилди, бошқа мурожаатларни ҳам кечиктирмай ҳал этиш чоралари кўрилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM