Профилактика инспекторининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасида жамоат тузилмалари билан ҳамкорлиги

Бугунги кунда ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари  ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишга энг асосий ваколатли субъектлардан бири бўлиб, ўз фаолияти жараёнида ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга баҳам бериш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик чора-тадбирларни амалга оширишда бевосита давлат ва нодавлат ташкилотлари, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш бошқариш органлари, аниқроқ айтганда, жамоат тузилмалари билан ҳамкорлик қилади. 

Аммо бугунги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида жамоатчилик институтининг иштироки сезилмаяпти. Бу борада мамлакатимиз раҳбари Шавкат Миромонивич Мирзиёевнинг “Давлат идоралари аксарият ҳолларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси сифатида баҳолаб, оқибатда ушбу фаолиятга лозим даражада эътибор қаратмаяпти. Ваколатли органларнинг етарли даражада ташаббус кўрсатмаётганлиги, лозим даражадаги идоралараро ҳамкорликнинг мавжуд эмаслиги. Амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг ўзаро номутаносиблиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш  соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштиришни талаб этади” – деган танқидий ва ўринлим фикрини келтириб ўтиш жоиз. Бугун юртимизда ҳуқуқбузарликлар прфилактикасини ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш борасида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мазкур ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири сифатида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишдаги ролини ошириш, “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” деган шиорни амалда таъминлаш, маҳаллани ҳуқуқбузарликлар профилактикасида давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари вва фуқаролар ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг ядросига айлантиришга чора тадбирлардан иборат. 

 

Профилактика инспектори жамоат тузилмалари билан ҳамкорликдаги фаолияти ўзига биритирилган ҳудудда жамоат тузилмалари билан жамоат тртибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши кураш ва аҳолига ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишаг қаратилан, муайян вақт ва жойда амалга ошириладиган, усул ва воситаларга эга, қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар йиғиндисидир.

Шу нуқтаи назардан қаралганда, профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда жамоат тузилмалари билан ҳамкорлиги:

Биринчидан, ушбу соҳадаги қонунчиликнинг ижросини таъминлашда, 

Иккинчидан, профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузурликлар профилактикаси фаолиятини янада самарали ташкил этишга хизмат қилади, 

Учинчидан, аҳолининг барча қатламларига бирдай профилактик чора-тадбирларни қўллашда тезкорлик ва тежамкорликка эришиш учун муҳимдир. 

Бундан ташқари, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, профилактика инспекторлари кенг жамоатчилик, меҳнат жамоалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг фаол ёрдамига таянган ҳолда ички ишлар оранларининг соҳавий хизматлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қцилувчи бошқа идоралар ҳамкорликда қонунчилик ва ҳуқуқ тартиботини мустаҳкамлаш талабларини бажаришга маъсул субъект         ҳисобланади. 

Юқоридагиларга асосланиб хулоса қиладиган бўлсак, профилактика инспекторининг жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлигини самарали ташкил этиш, нафақат жамиятда содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, балки аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шаклллантиришга хизмат қилади. 

 

Беҳрузжон ТУРДИЕВ,

ЎЗ Р ИИВ академияси

3-босқич курсанти.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM