МАҲАЛЛА - СЕКТОР - ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ -МАҲАЛЛА

Бугун шаҳримизда ҳам ушбу принцип асосида маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар асосида тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Яқинда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиева ҳамроҳлигида 1-сектор ҳудудида бу борада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан тинишдилар. 

Улар ҳудуддаги “Ермачит”, “Қўшҳовуз”, “Чордара” маҳаллаларида бўлиб ҳудудда яшовчи “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”га кирган, лекин бугун кўрсатилган ёрдам боис қулай даромад манбаига эга бўлиб дафтардан чиқарилган фуқаролар билан суҳбатлашдилар.

Жумладан, “Ермачит” маҳалласидаги фуқаро Ҳ.Ҳамраев “Темир дафтарга” киритилган эди. У берилган 2 бош қўйни 5 тага кўпайтириб ўзини-ўзи банд қилган. Дафтардан ҳам чиқарилган. Келгусида уларнинг сонини янада кўпайтирмоқчи.

“Аёллар дафтари”га киритилган “Қўшҳовуз” маҳалласи яшовчи Гулноза Нарзуллаева ҳам бугун унга берилган тикув машинаси билан кичик тикув цехи очиб ўзини бандлигини таъминлаш билан бирга яна 5 нафар шогирдларга тикувчилик сирларини ўргатиб келмоқда. 

“Чордара” маҳалласида яшовчи Журабек Кенжаев ҳам “Ёшлар дафтари”дан чиқарилди. Пайвандлаш ускунасини олган Журабек ҳам бугун шу орқали ўзини банд қилиб, оиласига ҳам даромад келтирмоқда.

Албатта бугун шаҳримизда ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлидаги манзилли ишлар давом этмоқда. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM