“СОЛИҚЧИ-ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ”

Каттақўрғон шаҳар Давлат солиқ инспекциясида “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган “Ҳаракатлар режаси” белгилаб олинган. Каттақўрғон шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг “Тадбиркорликни қўллаб-қўвватлаш” шўъбаси ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларига манзилли кўмак бериш юзасидан мунтазам амалий ишлар ташкил қилинмоқда.

“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида 2021 йил март ойи давомида жами 211 та корхоналар ўрганилди. Ўрганиш жараёнида кўмаклашиш зарур бўлган корхоналардан 40 та дастлабки бухгалтериясини юритишга кўмаклашилди. 2 та онлайн НКМни ишлатиш буйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари, 6 та корхоналарнинг бошқа идора ва ташкилотларга алоқадор муаммолари юзасидан тегишли тартибда хат орқали тегишли ташкилотларга юборилди. Мисол учун: "Ингичка Барака" МЧЖ раҳбари Ж.Мамадияров томонидан кредит олиш тўғрисидаги мурожаати бўйича 2021 йил 05 март куни Микроредитбанк АТБ Каттақўрғон шаҳар филиали томонидан Акфа эшик ромлари ишлаб чиқариш ускунаси сотиб олиш учун 30 млн.сўм миқдорида кредит ажратилишида амалий кўмаклашилди. Шунингдек, янги ташкил этилган "Bony mebel 777" МЧЖга мебел ишлаб чикаришни йўлга қўйиш мақсадида имтиезли кредит олиш учун хизмат кўрсатувчи банкига кредит ажратишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан хатлар юборилиб, кредит ажратилиши назоратга олинган.

 “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар режаси асосида тадбиркорларни қўллаб-қўвватлаш бўйича тадбирлар давом этмоқда.

А.Омонов,

Каттақўрғон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси

“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш”

шўъбаси бошлиғи. 

 

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM