МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИ ВА МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

Куни кеча шаҳар ҳокимлигида шаҳар Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш аъзолари, мутасадди корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилишда Кенгашнинг ўтган йилдаги фаолияти муҳокама қилинди. Сўзга чиққан шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан шаҳарда амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритар экан, бу борада бир қатор ижобий ишлар олиб борилиши билан бирга камчиликларга ҳам йўл қўйилганлигини гапириб ўтди. Жумладан, шаҳримиздаги идора ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик талаб даражасида йўлга қўйилмаган, ташкилотлардаги “Маънавият соатлари”ни ўтказиш режа асосида амалга оширилмаган. Келгусида ушбу камчиликларга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади ўз сўзида шаҳар ҳокими. 

Шунингдек, йиғилишда Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими раҳбари А.Усмоновнинг ҳам ахбороти эшитилди.

Кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлардан келиб чиқиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

Кенгашнинг 2021 йилги иш режаси, Кенгаш аъзолари ва “Маърифат тарғиботчилари” жамият аъзолари таркиби тасдиқланиб маънавият марказини ташкил этиш чоралари кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Шаҳар миқёсида, идора ва ташкилотларда маънавий муҳитни яхшилаш бўйича берилган топшириқлар ва вазифалардан келиб чиқиб қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

 Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM