5 НАФАР ЁШНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ

Шаҳримиздаги 4-сектор ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда хизмат кўрсатиш асосий соҳа сифатида олинган. Бугун ҳудудда ушбу соҳани ривожлантириш драйвери бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланган.

Бу борадаги ишларнинг амалий натижаси сифатида куни кеча сектор ҳудудидаги Ҳайдарчаман маҳалласида аёллар гўзаллик салони иш бошлади. 

Муҳими, фуқаро М.Шокирова томонидан имтиёзли кредит асосида ушбу фаолият турининг йўлга қўйилиши натижасида 5 нафар ёшнинг иш билан бандлиги таъминланди.

Очилиш тадбирида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирок этди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM