“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ДАГИ АЁЛЛАРГА ҚАНДАЙ КЎМАК БЕРИЛМОҚДА? 

Мамлакатимиз сингари Каттақўрғон шаҳрида ҳам “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтари бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бир неча кундан буён шаҳримизда бўлиб турган ишчи гуруҳи аъзолари “Аёллар дафтари”га киритилган каттақўрғонлик ишсиз хотин-қизлар билан олиб борилаётган ишлар, уларни бандлигини таъминлаш, хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб касбга ўқитиш, тадбиркорликларини йўлга қўйиш ва бошқа қулай даромад манбаи билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганмоқдалар.

Куни кеча шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилиш давомида ушбу масалаларга эътибор қаратилди.

Унда иширок этган Республика касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Қ.Қирғизалиев ишсиз хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишлаб чиқилган тегишли ҳужжатларда белгиланган топшириқлардан келиб чиқиб амалга оширилаётган ва келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритди ва бугун бу борада Каттақўрғон шаҳрида олиб борилаётган ишларга тўхталди.

Шунингдек, йиғилишда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова шаҳарда секторлар кесимида “Аёллар дафтари”даги аёлларни қўллаб-қувватлаш йўлида қилинаётган амалий ишлар ҳақида гапирди. Яқинда шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган тадбир давомида ана шундай хотин-қизларнинг 66 нафарига тикув машиналари, 80 нафарига пишириқ печлари берилганини айтар экан шаҳар ҳокими бу борадаги ишлар давом этаётганлигини таъкидлади. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM