ШАҲАР ҲОКИМИ ТЕАТР ХОДИМЛАРИНИ МУБОРАКБОД ЭТДИ

Мамлакатимиз бўйлаб 27 март -Халқаро театр куни байрами кенг нишонланди. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган байрам тантаналарида шаҳримиз Драма театр жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб келди.

Бугун театрга ташриф буюрган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова жамоани байрам билан муборакбод этар экан, Президентимиз таъкидлаганларидек зиёлилар шаҳри бўлган Каттақўрғон шаҳрида театрнинг борлиги бу жуда катта ютуқ эканлигини ва бугун театр жамоаси ўз ижодий фаолияти билан Каттақўрғон шаҳрида маънавият ва маданиятни ривожлантиришда, адабий муҳитни юксалтиришда муносиб ҳисса қўшиб келаётганлигини таъкидлади.

Шунингдек, байрам муносабати билан театр Маданият вазирлиги томонидан “Энг фаол театр” дея эътироф этилди. Ушбу эътирофлар жорий йилда ўзининг бир асрлик тўйини, 100 йиллигини нишонлайдиган театр жамоасига ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди.

Театр жамоасининг фаолиятлари муносиб баҳоланди ва уларга шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ҳамда театр раҳбариятининг эсдалик совғалари топширилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM