МУНОСАБАТ

Image_tadbir: 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Каттақўрғон шаҳар Бухоро кўчасидан оқиб ўтувчи зовурнинг ўзбошимчалик билан ёпиб олинганлигидан норозигарчилик акс этган мурожаат Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари томонидан жойида бориб ўрганилди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокими ўринбосари Т. Ишбековнинг сўзларига кўра, ўрганиш жараёнида, шаҳарнинг Бухоро 2-ўтар кўчасидан ўтган очиқ коллекторнинг ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан ёпиб олинганлиги тўғрисидаги маълумот ўз тасдиғини топмади. Ҳудуддан чиқувчи сизот сувлар очиқ коллекторда нормал ҳолатда оқиб ўтмоқда.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM