ЖАҲОН БАНКИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ РАҲБАРИ МАРКО МАНТОВАНЕЛЛИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА БЎЛДИ

Аҳолининг ёғ-мой маҳсулотларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб тармоғни ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, мамлакатимизда ёғ-мой тармоғини ривожлантириш, аҳоли эҳтиёжини янада тўлароқ қондириш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва тайёр маҳсулотлар ассортиментларини кўпайтириш бўйича ҳам зарур комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шаҳримиздаги “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖ да ҳам бу борада амалий ишлар олиб борилди.

Ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш мақсадида корхонага қарашли 1956 йилда ўрнатилган буғхона ўрнига фойдали иш коэффициенти юқори бўлган Италия русумидаги янги иккита буғхона ўрнатилди. 

964 минг долларлик миқдордаги лойиҳа асосида СSI- фирмаси томонидан ўрнатилган 1 та 15 тонналик ва 1 та 20 тонналик жами 35 тонналик буғхоналар орқали 1 соатда 35 тонна пар ишлаб чиқарилади. Буғхоналарнинг ишга туширилиши натижасида бугунда корхонадаги фойдали иш коэффициенти 90 фоизга ошган.

Бугун шаҳримизга ташриф буюрган иқтисодий ривожланиш бўйича эксперт, Лотин Америкаси, Африка ва Европа мамлакатларида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамроҳлигида “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖдаги лойиҳа асосида амалга оширилган ишлар билан, яъни ўрнатилган буғхоналарнинг ишлаш жараёни билан танишди.

Танишиш асносида амалга оширилган ишлардан қониқиш ҳосил қилган М.Мантованелли келгусида янада янги лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилиш учун тайёрлигини билдирди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахорот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM