КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА АҲОЛИ ЎРТАСИДА ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Image_tadbir: 

Айни кунларда, Каттақўрғон шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси давлат инспекторлари томонидан, маҳалланинг белгиланмаган ҳудудларига турли маиший чиқиндиларни ташланишини олдини олиш мақсадида, назорат тадбирларини олиб бормоқда.  Мазкур тадбирлар давомида асосий эътибор, маҳаллалар аҳолисига чиқиндиларни махсус техникаларда ўз вақтида ташиб кетиш ва кундалик турмушда ҳосил бўлган маиший ва қурулиш чиқиндиларини белгиланмаган ерларга ташламасликлари тўғрисида алоҳида тушунтиришлар берилмоқда.
 Шунингдек, маҳаллий аҳоли томонидан маҳаллаларнинг белгиланмаган ерларига тули хилдаги чиқиндиларни ташлаб, унга ўт қуйиш ҳолатлари ҳам аниқланиб, МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан, маъмурий жаримага тортилмоқда.

Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM