НОҚИС МАҲАЛЛАСИДА ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМ

Юртимиз бўйлаб халқимизнинг энг севимли айёмларидан бўлган Наврўз байрами тантаналари кенг нишонланди. Шаҳар-у қишлоқларда, маҳаллаларда халқ сайлига айланиб кетган байрам тадбирларида кекса-ю-ёш кўтаринкилик билан иштирок этдилар. 

Наврўз байрамига қўшалоқ қилиб Президентимиз ташаббуслари билан белгиланган 22-март Ўзбекистонда маҳалла тизими ходимлари куни тадбирлари ҳам соҳа ходимлари иштирокида катта тантаналар билан ўтказилди.

Куни кеча ана шу байрамларнинг давоми сифатида шаҳримиздаги Ноқис маҳалласида ҳам тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова сўзга чиқиб тадбир иштирокчиларига самимий тилакларини изҳор этди ва бугун маҳалла тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилганлигини таъкидлади. 

Албатта бугун тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижасини Ноқис маҳалласи мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Маҳалла шаҳар ҳокимлиги ва ҳомийлар кўмагида тўлиқ таъмирланиб буткул янги қиёфа акс этди. Моддий-техника базаси янгиланди. 

Тадбир давомида маҳалла раиси Ф.Абдуллевага шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан ажратилган жиҳозлар топширилди.

Бугун аҳоли турмуш даражасини яхшилаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлардан фуқаролар ҳам мамнун бўлмоқда.

-Ҳақиқатдан ҳам бугун давлатимиз, шаҳар ҳокимлиги ва маҳалламиз томонидан бизга кўрсатилаётган моддий ва маънавий ёрдамдан биз хурсандмиз. Уй -жой олишим учун биринчи тўловни тўлашда ёрдам бердилар. Соғлигимни тиклашим, шунингдек, иш билан боғлиқ муаммоларимни ҳам ижобий ҳал этишга кўмаклашдилар. Албатта биз бунинг учун барча мутасаддиларга миннатдорчилик билдирамиз,-дейди тадбирда иштирок этган шу маҳаллалик Нодира опа.

Ҳилола ЭРГАШЕВА

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM