НАВРЎЗ - ЧИНАКАМ ХАЛҚ БАЙРАМИ

Баҳорнинг илиқ тафтида бутун борлиқ ўз малоҳатини намоён қила бошлаши билан ободонлаштиришу кўкаламзорлаштириш юмушларига киришиб кетган халқимиз Наврўзи оламни зўр тадорик ила кутиб олди. Кўклам нафасидан яшнаган шаҳар ва қишлоқларимизда, маҳаллаларда, муассаса ва ташкилотларда Наврўз билан боғлиқ қадриятлар давом этмоқда. Беморлар, кексалар ҳолидан хабар олиш, уларга байрам совғалари улашиш ва бошқа хайрия тадбирлари жамиятимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик чуқур илдиз отганини кўрсатади. 

Бугун шаҳримиздаги 11-ихтисослашган Давлат умумтаълим мактабида ташкил қилинган байрам тадбирида ҳам бунинг ёрқин исботи намоён бўлди.

Унда мактабнинг педагогик жамоаси, фахрий устозлар ва маҳалла фаоллари қатнашдилар.

Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова барчани яна бир бор халқимизнинг севимли айёми Наврўз билан самимий қутлади ва Президентимиз таъкидлаганларидек бугун Наврўз – чинакам халқ байрами, миллий ўзлигимиз кўзгуси, маънавий ва маданий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланганлигини таъкидладилар.

Мактаб раҳбариятининг ташаббуслари билан ташкил қилинган мактабнинг бир қатор устозларининг 50 ёшли юбилейлари ҳам байрамга уланиб кетди. Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова томонидан устозларга совғалар топширилди.  

Тадбир куй-қўшиқлар остида давом этди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM