Ҳарбий хизматчилар учун замонавий меҳмонхона фойдаланишга топширилди

Наврўз умумхалқ байрами арафасида Марказий ҳарбий округининг Каттақўрғон  уй-жойдан фойдаланиш қисмига қарашли ҳарбий меҳмонхона фойдаланишга топширилди.

Барча қулайликларга эга бўлган меҳмонхона бир вақтнинг ўзида хизмат сафари учун келган 40 нафарга яқин ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун мўлжалланган. Меҳмонхона бир ва кўп ўринли ётоқхона, ошхона, мижозларга маиший хизмат кўрсатиш ҳамда китоб мутолаа қилиш учун махсус хоналарга бўлинган. Шу билан бирга бу ерда 5 нафар ходим учун янги иш ўринлари яратилди.

Эндиликда ушбу меҳмонхона Каттақўрғон дала-ўқув майдонига келган чет давлатнинг ҳарбий хизматчилари учун ҳам хизмат кўрсатади.

Меҳмонхонанинг очилиш тадбирида Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони, полковник Ойбек Саидов ва вилоят ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.

Марказий ҳарбий округ ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM