“МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИ АМАЛДА

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ҳудудларда маҳаллабай ишлаш тизимини йўлга қўйиш, бир маҳалла бир маҳсулот тамойили бўйича аҳолининг бандлигини таъминлаш борасида бир қатор вазифалар белгиланган эди.

Унга кўра маҳаллабай ишлаш тизимининг вертикал тизими ишлаб чиқилиб, биринчи босқичда банкларнинг малакали мутахассисларини ҳар бир маҳаллага доимий вакил сифатида бириктирилди. Иккинчи босқичда эса маҳаллабай тизимни ривожлантириш мақсадида секторларнинг ҳар бирида иқтисодий комплекснинг малакали ходимларидан иборат бошқарув офислари ташкил этилди.

Ушбу янгича тартиб асосида “Маҳаллабай” ишлаш тизимини Каттақўрғон шаҳрида ҳам йўлга қўйиш ҳамда маҳаллалар кесимида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди. Ўтказилган хатлов натижаларига кўра ҳар бир маҳаллада аниқланган камчиликлар, мавжуд муаммоларни келгусида тизимли ҳал этиш бўйича “Йўл харита”лар ишлаб чиқилди. 

Куни кеча бу борада бўлиб ўтган семинар давомида шаҳримиздаги 2 та “Қўшховуз” ҳамда “Миёнкол” маҳаллалари мисолида тажриба алмашилди.

“Қўшховуз” маҳалласи ихтисослашуви “Қандолат маҳсулотлари ва шарқ ширинликлари ишлаб чиқариш” билан боғлиқ. Бошқарув офислари раҳбарлари, маҳаллаларга бириктирилган доимий вакиллар, иқтисодий соҳа вакиллари ҳамда тадбиркорлар ушбу ҳудудда фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркор Боходир Эшонқўловни хонадонида бўлиб, уй шароитида шарқ-ширинликлари ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишдилар. Тадбиркор 4 нафар оила аъзолари ҳамда 2 нафар шогирдлари билан 20 йилдан буён фаолият юритиб келади.

Шунингдек, ушбу маҳаллада 20 дан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Шамсиддин бибихоним” Масъулияти чекланган жамиятда ҳам 80 га яқин фуқароларнинг иш билан бандлиги таъминланган. 

  Шу куни семинар иштирокчилари -“Миёнкол” маҳалласида ҳам бўлдилар. Маҳалла азалдан ҳунармандчиликка ихтисослашган бўлиб, бугунги кунда 25 дан ортиқ ҳунармандлар фаолият кўрсатиб келишмоқда. Ушбу ҳунармандларда 50 га яқин устоз-шогирд анъаналари асосида ёрдамчилари ҳунармандчиликнинг сир асрорларини ўрганмоқдалар. Маҳаллада айниқса, темирга ишлов бериш, темирдан уй-рузғор буюмларини ясаш, ёғочга ишлов бериш ҳамда ёғочдан уй-рўзғор буюмларини ясаш, калава ип йигириш, зардузлик, чопон ва дўппи тикиш йўналишлари анча кенг ривожланган.

“Маҳаллабай” олиб бориладиган ишлар юзасидан семинар ҳам бўлиб ўтди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM