ЎҚУВ-МАЪРИФИЙ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Image_tadbir: 

 Бугун Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги биносида ҳокимлик аппарати масъул ходимларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни етказиб бориш юзасидан навбатдаги ўқув соати ўтказилди.

Ўқувда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ўкитувчи-профессорларининг видеоселектор орқали маърузалари тингланди.

 Мазкур ўқув соатлари ҳокимлик масъул ходимлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари томонидан хизмат вазифаларини бажаришда Давлат хизматчиси этикасига риоя қилиниши, юкланган функционал вазифаларнинг масъулият билан бажариш, назоратдаги хужжатлар ва мурожаатлар билан тизимли равишда иш олиб боришда қўл келмоқда.

Ўқув соатида ҳоким ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ва аппарат ходимлари иштирок этдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM