СЕССИЯДА 4 ТА МАСАЛА МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ 

Бугун Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирма олтинчи сессияси ўтказилди.

Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида 4 та масала депутатлар муҳокамасида бўлди.

Дастлаб Каттақўрғон шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича 2021 йил январь ойида амалга оширилган ишлар бўйича шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Сайиповнинг ҳисоботи тингланди.

Шундан сўнг навбатдаги масалалар юзасидан шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Ибрагимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.  

 

Шунингдек, сессия давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 48-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM