ОБОД ҲУДУД ДОИРАСИДА 1579 ТА ХОНАДОНДА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ 

Image_tadbir: 

Амир Темур маҳалласида тегишли ташкилотлар ва идоралар томониlан обод ҳудуд доирасидаги амалий ишлар давом этмоқда.
Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг маълумотига кўра маҳаллада кўп тармоқли марказий поликлиника томонидан  аҳоли ўртасида  тиббий кўрик ўтказилди. 1579 хонадонда ўтказилган тиббий кўрик натижасида 20 та саломатликлари билан боғлиқ муаммолар борлиги аниқланган. Фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб 4 нафарига амбулатор даволаш тавсия этилди, 7 нафари дори-дармонга муҳтож фуқарога  бепул дори-дармонлар берилди ҳамда 7 нафар фуқарога даволаниш учун ҳужжатлар тайёрланиб навбатга қўйилди. 
Сув таъминоти Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ҳудуддаги сув иншооти насосларини таъмирлаш олиб борилмоқда. 
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM