Нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда ҳисобчилари диққатига!

Жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар,фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан (Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида 2020 йил учун ҳисобот) 1-ННТ шакли (йиллик) Давлат статистика ҳисоботини 2021 йилнинг 2-мартидан кечиктирмасдан интернет тармоғидаги www.stat.uz ёки www.samstat.uz веб-сайтларига жойлаштирилган автоматлаштирилган тизими эСтат 3.0 дастури орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон кўринишда хато ва камчиликларсиз тақдим қилиш лозимлигини эслатиб ўтамиз.

         Шунингдек, мансабдор шахсларнинг Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган Давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими

Мурожаат учун телефон: (66)455-12-19

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM