СЕНГА СОДИҚМАН ВАТАН!

Бугун шаҳримиздаги 11- Ихтисослашган Давлат умумтаълим мактабида Қуролли Кучлар ташкил топганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бўлиб ўтган маънавий-марифий тадбир ана шундай номланди.

Тадбирда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, шаҳар халқ таълими бўлими мудири Ш.Тагаев, Самарқанд вилояти Миллий гвардия бошқармаси вакиллари иштирок этдилар.

Ўқувчилар томонидан ижро этилган ватанни тараннум этувчи куй-қўшиқлар кечага ўзгача шукуҳ бағишлади. Айниқса мактабнинг миллий гвардиячи ўқувчилари томонидан намойиш этилган ҳарбий жанговор чиқишлар катта қизиқиш билан қарши олинди.

Шаҳар ҳокимлиги томонидан “Ёш гавардиячи” танловининг вилоят босқичида 1 ўринни эгаллаб, республика босқичида ҳам фаол иштирок этиб келган “Барс” жамоаси вакилларига телевизор совға қилинди.

Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова барчани байрам билан муборакбод этди ва келгусида ушбу таълим муассасаси ўқувчиларининг Ватанпарвар, юрт келажагига муносиб ҳисса қўшадиган ўғлонлар бўлиб вояга етишларига тилак билдирди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM