ЭЛМИРА БОСИТХОНОВА КАТТАҚЎРҒОНГА КЕЛДИ

  Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш устувор вазифалар сифатида қаралиб бу борадаги зарур йўналишлар, вазифалар белгилаб берилди. Унга кўра тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш тиббий хизматни сифат жиҳатдан янги босқига кўтариш лозимлиги таъкидланди. Бу борада жойларда олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва зарурий ёрдамлар бериш мақсадида Самарқанд вилоятига беркитилган Соғлиқни сақлаш вазирининг барча ўринбосари Элмира Боситхонова Каттақўрғон шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида вазир ўринбосари Э.Воситхонова ҳамда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова шаҳар Тиббиёт бирлашмасида бўлдилар.

Каттақўрғон шаҳри, Нарпай, Пахтачи ҳамда Каттақўрғон туманлари тиббиёт бирлашма бошлиқлари, поликлиника раҳбарлари, УАШ шифокорлари ҳамда ҳамширалар иштирокида ушбу учрашув ўқув семинар тарзида ташкил этилди.

Маълумки, яқинда Каттақўрғон шаҳрида аҳоли хатловдан ўтказилди. Натижада аҳоли тўртта, яъни соғлом гуруҳ, хавф гуруҳи, диспансер назоратида турган гуруҳ ҳамда доимий равишда назоратга олинган гуруҳга бўлинган. Ҳозирда ушбу гуруҳлар билан ишлаш жараёни кетиб, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган тадбирларни ўтказиш бўйича зарурий чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Ўқув семинарида сўз олган Э.Воситхонова бошқа туманларда ҳам бу борада олиб борилиши лозим бўлган ишларга тўхталди ва хатлов жараёнларини амалга оширишдаги энг муҳим жиҳатлар юзасидан зарурий тавсияларни берди.

Шунингдек, шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳам бугун Каттақўрғон шаҳрида аҳоли саломатлигини сақлаш, жисмоний маданиятни ошириш, оммавий спортни тарғиб қилишга қаратилган тадбирларга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳақида гапириб, ҳар бир инсон ўзининг ва яқинларининг саломатлигига эътибор қаратиши лозимлигини таъкидлади, бугун шаҳардаги идора ва ташкилотларда ҳам ходимлар учун спорт билан шуғулланишлари учун шароитларни яратиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилганини айтиб ўтди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM