Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицерлар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари!

Бугун бутун халқимиз, мамлакатимиз ҳаётидаги буюк тарихий сана - Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Ана шу қутлуғ айём билан ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ишга бағишлаган сиз азизларни чин қалбимдан муборакбод этаман!

Бугун ҳар биримиз мамлакатимиз мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги, чегараларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинчлигини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армиямиз билан ғурурланамиз!

Айнан миллий армиямиз мамлакатимизда эркин, ва фаровон ҳаёт қуриш демократик ислоҳотларни самарали амалга ошириш йўлида халқимизга таянч бўлиб келмоқда.

Мамлакатимиз Президенти, Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан миллий армиямизни ислоҳ қилиш ва чуқур ўйланган ва узоқ муддатга мўлжалланган стратегияга биноан тубдан, ижобий ўзгартиришга муваффақ бўлинди. Бугунги кунда ҳарбий бошқарувнинг самарали тизимини таъминлайдиган механизмлар ишлаб чиқилди. Айни дамда Миллий армиямизга муносабат тамоман ўзгарди. Ёшлар учун армияда хизмат қилиш шарафли бурчга айланган.

Ёшлар ўзларининг Ватан ҳимоячиси сифатидаги муқаддас йигитлик бурчини чуқур англаб, ўз юртига фидойи инсон бўлиб етишишига астойдил бел боғламоқда.

Миллий армиямиз ўғлонларимиз учун чинакам мардлик, фидойилик, мактабига айланди.

Ҳозирги кунда оналар ўз фарзандларини армияга кўзда ёш, юракда хавотир билан эмас, балки менинг ўғлим ҳақиқий Ватан ҳимоячиси бўлади, деб, юксак ишонч ва фахр туйғуси билан кузатмоқда.

Қадрли дўстлар!

Қуролли Кучларимизнинг обрўйи ва нуфузини оширишдаги катта ҳиссангизни эътироф этамиз.

Рухсатингиз билан барчангизни ушбу байрам билан яна бир бор табриклайман.

Азиз Ватанимизни ҳимоя қилишдек шарафли вазифани адо этишда барчангизга катта ютуқлар, тинчлик ва бахт-саодат тилайман!

Каттақўрғон шаҳар ҳокими, Сенатор Гавҳар Алимова

14 январь 2021 йил

 

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM