КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА  КОРХОНАЛАР  ВА ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ 

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Каттақўрғон шаҳрида 2020 йилннг 1 сентябръ  ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 1317 тани ташкил қилиб, шундан 1228 таси ёки 93,2 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона
ва ташкилотларнинг асосий қисми савдода 419 та (31,8 фоизи), саноат 237 та        (18,0 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 135 та (10,3 фоизи), қурилиш   113 та (8,6 фоизи), ташиш ва сақлаш 44 та (3,3 фоизи), ахборот ва алоқа 20 та (1,5 фоизи), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш 29 та (2,2 фоизи), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 73 та (5,5 фоизи) ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш  247 та (18,8 фоиз) соҳаларига тўғри келади.

М.Мўминов,                                        

Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими бошлиғи

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM