МАВЖУД САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ВА УЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДАГИ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Каттақўрғон шаҳри савдо, хизмат кўрсатиш ва саноатга ихтисослашган ҳамда транспорт логистикаси учун қулай транзит ҳудуд ҳисобланади. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан шаҳарни ривожлантиришни режалаштириш ва ҳудудни кенгайтириш имкониятларидан келиб чиқиб ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти ва самарадорлигини ошириш мақсадида 2020-2021 йилларда Каттақўрғон шаҳрида амалга оширилаётган саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари манзилли рўйхатига кўра умумий қиймати 871,5 млрд.сўм бўлган жами 132 та инвестиция лойиҳа таклифлари киритилган.

“Cable Trade” МЧЖ корхонаси томонидан қиймати 30,0 млрд.сўмлик “Кабеллар, симлар, кучланишдан ҳимоя қилувчи воситалар ишлаб чиқариш” кластерини ташкил этилиши натижасида 75 та янги иш ўрни яратилади. 

Маҳаллийлаштириш дастури ижроси бўйича 2021 йилда “Cable Trade” МЧЖ томонидан “Турли хилдаги кабеллар ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида 70 фоиз ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш режалаштирилган,

“Жасурбек Зухриддин” МЧЖ томонидан “Ун ишлаб чиқарувчи тегирмонлар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида 35 фоиз, “Гепарт Импорт Экспорт” МЧЖ томонидан “Электротехникалар” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида 14 фоиз ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар маҳаллийлаштирилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича шаҳримиздаги мавжуд 217 та саноат корхонасида иқтисодий соҳа вакилларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан 10-13 сентябрь кунлари ўрганишлар ўтказилди.

Натижада ўрганилган 80 та саноат корхонасида 83 та муаммо мавжудлиги аниқланди. Жумладан, 13 та корхонага тижорат банкларидан айланма маблағ ҳамда асбоб-ускуналар олиш учун кредит ажратиш, 1 та корхонада кредит тўловлари муддатини узайтириб бериш, 4 та корхонада 7 та йўналишда тегишли инфраструктура билан таъминлаш, 6 та корхонада хом-ашё билан таъминлаш, га эҳтиёжи мавжуд, 5 та корхонада малакали мутахассислар ҳамда қўшимча асбоб ускуналарга талаб, 3 та корхонада -транспорт логистикаси, 7 та корхонада ер ва мулкий, 2 та корхонада рухсатномалар олиш масалалари бўйича ва яна 28 та корхонада бошқа муаммолар бор.

Шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишда ишчи гуруҳи томонидан юқоридаги ўрганишлар яна бир бор таҳлил қилинди.

Йиғилишда иштирок этган Самарқанд вилояти ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси Нозир Ибрагимов шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган лойиҳаларга тўхталар экан уларни келгусида ижросини таъминлаш бўйича қилинадиган ишлар хусусида сўз юритди.

Сўзга чиққан шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова саноат корхоналари фаолиятига тўсқинлик қиладиган мавжуд муаммоларни бартараф этиш, уларнинг самарали фаолият юритишлари учун зарур чора-тадбирларни кўриш юзасидан ишчи гуруҳига тегишли кўрсатмалар берди. 

Бу борада ишчи гуруҳининг ўрганишлари давом этади.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM