ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли ҳамюртлар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқодларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4708-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 173-сонли қарорига асосан Қоракўл халқаро математика мактаби билан ҳамкорликда Каттақўрғон шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактаби негизида математика фанига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди.

Ушбу мактабнинг 2020-2021 ўқув йилидан ихтисослаштирилган синфларига 5–синфдан бошлаб математика фанига қизиқувчиларни ўқишга таклиф этамиз. Ўқувчилар танлов (белгиланган Низом талабларига таяниб имтиҳон орқали) асосида қабул қилинади. Маълумот учун шуни айтиш жоизки, ҳар бир синфга 30 тадан ўқувчи қабул қилиниб, синф ўқувчиларига фанлар 2 гуруҳга бўлиб ўқитилиши ва барча фанлардан тажрибали, олий ва 1-тоифали ўқитувчилар дарс беришлари ҳамда мазкур ўқитувчилар ҳам танлов асосида ишга қабул қилинишини маьлум қиламиз.

         Ўқувчиларнинг ҳужжатлари жорий йилнинг 5 августидан бошлаб қабул қилинади.

Манзил: Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Махтумқули кўчаси, 69 уй, 14 умумий ўрта таьлим мактаби

        Мурожаат учун телефонлар:  +99866 456-24-05;  +998915591600

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM