Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар АЛИМОВА Каттақўрғон шаҳри аҳолисига табрик йўллади:

АЗИЗ ҲАМШАҲАРЛАР!
Сиз азизларни саховат ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Бугун бутун дунёда бўлгани каби пандемия сабабли барчамиз оғир синовли кунларни бошимиздан ўтказмоқдамиз. Айни кунларда эса миллатимизга хос бўлган  меҳр-оқибат, инсонийлик, хайр-саховатлилик каби олийжаноб ҳислатлар ҳамда ҳамжиҳатлилик ушбу синовларни енгишда барчамизга куч-қувват бўлмоқда.  
Албатта, келгусида ҳам сизнинг сабр-тоқатингиз, саховатли амалларимизни давом эттирган ҳолда касалликка қарши биргаликда курашиб уни бартараф этамиз ва бу кунлардан ёруғ юз билан ўтамиз.   
Ушбу синовли кунларда шаҳримиз аҳолиси ҳам муборак айём Қурбон ҳайитини кутиб олмоқда. 
Қутлуғ айём арафасида барчамиз оилаларимизнинг фаровонлиги, фарзандларимизнинг соғ-саломатликлари учун Оллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз. Дуогўй кексаларимизнинг элу юртимиз тинчлиги ва омонлиги, фуқароларимизнинг саломатликларини тилаб қиладиган  эзгу истак ва тилаклари ижобат бўлсин.
Хонадонларимизга файзу барака тўлсин!
Яна бир бор Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин азиз каттақўрғонликлар!

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM