МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ёрдам кўрсатишга ҳамиша эътибор бериб келинган. Ҳозирги пандемия хавфи ортиб бораётган вақтда кишиларга озиқ-овқат, уй-рўзғор жиҳозлари олиб бериш орқали ҳам ёрдам кўрсатилган.

Бугун Каттақўрғон шаҳрида яшовчи 252 нафар эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан жами 252 миллион сўм моддий ёрдам пуллари ажратилди.

Сектор марказлари ва маҳаллаларда махсус рўйхат асосида ёрдам пуллари эгаларига етказилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, карантин даврида аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида секторлар кесимида шаҳардаги камбағал оилалар рўйхати шакллантирилган бўлиб, улар  1053 тани ташкил қилади. Пандемия оқибатида даромадини йўқотганлар - 203 та.

Кейинги уч ойда тадбиркорлар кўмагида уларнинг эҳтиёжлари учун 3375,1 млн. сўмлик кўмаклар кўрсатилган эди.

Бугунги манзилли моддий ёрдам Давлат томонидан йўналтирилган бўлиб, республика миқёсидаги барча шаҳар ва туманларнинг эҳтиёжманд оилаларини қамраб олади.

 

 

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM