ЎҚУВ СОАТИ МАҲАЛЛА ФАОЛИЯТИГА БАҒИШЛАНДИ

Бугун Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида ҳокимлик аппарати масъул ходимларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни етказиб бориш юзасидан ўқув соати ўтказилди.

Дастлаб, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Сайипов  ҳокимлик масъул ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажаришда Давлат хизматчиси этикасига риоя қилиш, юкланган функционал вазифаларнинг масъулият билан бажариш, назоратдаги хужжатлар ва мурожаатлар билан тизимли равишда иш олиб бориш тартиби тўғрисида гапирди.

Сўнгра “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мақсад ва вазифалари ҳамда бўлимнинг халқ ва давлат ўртасидаги кўприк тамойили асосида фаолияти” мавзуида ҳоким ўринбосари,  “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ф.Рахимова маъруза қилди.

Ўқув соатида ҳокимлик аппарат ходимлари иштирок этдилар

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM