ИЛМ ОДОБ БИЛАН ГЎЗАЛ

Ҳар бир ота-она ўз фарзандини соғлом, баркамол инсон бўлиб етишишини, ўзи улғайган оиласига, Ватанига манфаати тегадиган инсон бўлиб вояга етишини орзу қилади.

Муқаддас Ислом динимизда бу каби масалалар кераклигича муолажа қилинган. Инсон манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида аҳамият берган. Жамиятнинг ҳар бир аъзосига бурч ва вазифаларни юклаган. Масалан ота-она, устоз-мураббий, эр-хотин ва болалар бурчи ва вазифалари каби. Уларнинг ўз Ватани, кишилик жамиятдаги вазифаси ва бурчлари ҳам кераклигича муолажа қилинган. Демак, юқоридаги фикр ва мулоҳазалардан шуни мухтасар қилиш лозимки, бугунги кун авлодлари, яъни ёшларимиз, фарзандларимизни аввало илмли, маънавияти юксак, маърифати, одоби, ахлоқи, умуман олганда таълим-тарбиясини юксалтиришга жиддий эътибор бериш бугунги куннинг талаби ва энг асосий муҳим вазифаси ҳисобланади. Агар ота-оналаримиз бу масалага алоҳида аҳамият берсалар, шак-шубҳасиз фарзандларимиз “Аждодларга муносиб авлод” бўлиб, ўзини ҳам, нафақат ўзини ўзгаларни, Ватанини, халқини бугунги кундаги турли фитналардан, алдов, уйдирма, қўштирноқ ичида ёзиладиган кимсалар, оқимлар, гуруҳларнинг ёмонликларидан сақлаган бўлади.

Дарҳақиқат, бу учун ҳам инсонда албатта “илм” бўлиши лозим бўлади. Маърифат бўлса, нима яхшию, нима ёмон эканлигини ажратишга малака бўлади. Бу учун инсонларда соғлом эътиқод бўлмоқлиги, фарзандларини тўғри тарбияланган, билим ва касб-ҳунарли, ҳалол ва пок бўлиб вояга етишлари бугунги кунимизнинг талабидир десам муболаға бўлмайди.

С.ХОЛБЕКОВ,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Каттақўрғон шаҳар бўлинмаси раҳбари.

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM