“САХОВАТ ВА КЎМАК” УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИ ДОИРАСИДА

Image_tadbir: 

Бугун дунёда бўлгани каби юртимизда эълон қилинган “Пандемия” даврида халқимизга меҳр ва саҳоват кўрсатиш ҳар қачонгидан ҳам зарур.

Ички ишлар органлари ходимлари нафақат тартибни сақлаш, балки халқимиз бошига келган мана шундай синовли кунларда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёрдам кўрсатишда ҳам алоҳида ўрин тутмоқда.

Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар органлари Пробация гуруҳи ташаббуси билан шаҳарда ташкил этилган “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилган тадбирда, маҳаллаларда истиқомат қилувчи

27 нафар Пробация ҳисобида турган назоратдаги шахслар ҳам Ички ишлар органларининг эътиборидан четда қолмади.

Пробация хисобида турган ҳар бир шахсларга ҳаёт учун зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ва шу билан биргаликда дизенфекцияловчи воситалар, ниқоблар тарқатилди.

Назоратдаги шахслар билан ўтказилган суҳбатлар жараёнида, уларнинг муаммолари ҳам ўрганилиб, муаммоларни қисқа муддат ичида ҳал этиш чораларини кўриш белгилаб олинди.

Шу билан бирга, Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Пробация ҳисобида турган барча назоратдаги шахслар келгусида такрорий жиноят содир этмаслик бўйича огоҳлантирилди.    

Зеро, мана бугунги шундай синовли, мураккаб шароитда, оғир ижтимоий аҳволдаги инсонларга саховат ва меҳр кўрсатиш, Ички ишлар органлари ходимларининг ҳам юксак инсоний фазилатларига, ишларининг асосига айланди.

Каттақўрғон шаҳар ИИО Пробация гуруҳи

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM