ХОНАДОН ОБОДЛИГИ-КЎНГИЛ ОБОДЛИГИ

Айни вақтда шаҳримиз бўйлаб “Жонажон Ватанимни ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида ўтказилаётган “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” акцияси тадбирлар доирасида ободончилик ишлари амалга оширилмоқда.

Куни кеча бир кунлик ташриф давомида шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бу борада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида бир қатор маҳаллалар ва хонадонларда бўлди. 

Алишер Навоий маҳалласида яшовчи Хамратош онанинг хонадонида “Саховат ва кўмак” фонди томонидан ажратилган маблағ хисобидан маҳалла ҳомийлари ёрдамида ҳожатхона қўриб берилган. Ҳозирда маҳалла ходимлари ёрдами билан ҳовлини таъмирлаш ишлари кетмоқда.

“Сармазор” маҳалласида ёлғиз яшовчи В. Евдокиминконинг хонадонида ҳам  маҳалла ходимлари томонидан ободонлаштириш ишлари бошланган.

Ўрганишлар давомида ушбу маҳалладаги кўп қаватли уйлардаги айрим санитария-гигиена талабларига жавоб бермайдиган, носоғлом муҳитда яшаётган хонадон эгаларига тушунтиришлар ҳам берилди. 

Шу куни ишчи гуруҳ томонидан “Дўстлик” маҳалласида олиб борилган профилактик тадбир натижасида ажрим ёқасига келиб қолган бир оила тикланди.

Куннинг иккинчи ярмида “Дамариқ” маҳалласида “Нуронийлар” Кенгаши томонидан “Беш минг қадам” лойиҳаси доирасида Чаман кўчасидаги 21 хонадон ўрганиб чиқилди. “Ёшлар иттифоқи” фаоллари томонидан тарғибот ишларида ёрдам кўрсатилди. Ушбу кўчадаги энг наъмунавий хонадонларга ташаккурномалар эълон қилинди.   

 “Жонажон Ватанимни ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остидаги тадбирлар давом этади.        

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM