ҚАБУЛХОНА ҲАЁТИ

Image_tadbir: 

Каттақўрғон шаҳар “Навбаҳор” маҳалласи фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон шаҳридаги Халқ қабулхонасига узоқ йиллардан бери таъмирталаб бўлиб келган, Беклар кўчасида жойлашган 1 кўп қаватли уйни замонавий таъмирлаш борасида амалий ёрдам сўраб мурожаат этишган эди. 
Халқ қабулхонаси мудири бошчилигида ишчи гуруҳ ўрганиш натижаларига кўра ҳақиқатдан ҳам Беклар кўчасидаги 1 кўп қаватли уйнинг  кириш, фасад ва ертўла қисмлари, канализация қувурлари, сув таъминоти қувурлари маънавий эскирган ва таъмирталаб ҳолатда эканлиги  аниқланди. 
Ишчи гуруҳи 1сектор раҳбари, шаҳар ҳокими Гавҳар Алимовага мазкур объектни тўлиқ  таъмирлаш бўйича режали  дастурга киритишни таклиф  этди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM