ҚАДРДОН  МАКТАБИМ

Бутун дунёга келган  ва шу жумладан бизнинг  жонажон юртимиз Ўзбекистонда ҳам Пандемия туфайли  барча ўқувчилар ва талабалар шу  қатори менинг  4-“А” синф ўқувчиларим ҳам  2019-2020 ўқув йили сўнги чорагини уйда ўз ота-оналари бағрида  онлайн тарзда ўтказдилар. Биз ўқитувчиларга юкланган масъулиятли вазифани виждонан бажариб ўқувчиларимизнинг ҳар бир бажарган вазифасини, топшириғни  баҳолаб, рағбатлантириб улар билан уч ой давомида бирга ишладик. Шундай синовли кунларда ота-оналар ҳам ўқитувчиларга яқиндан ёрдам бердилар. 

 

 

Мактаб энг улуғ даргоҳ. Ўқувчиларнинг шўх –шодон овозлари билан, дарсга чақирувчи қўнғироқлар билан тўлиб турар эди. Пандимия туфайли ўқувчилар , ота-оналар мактабнинг қанчалик қадрли, муқаддас маскан эканлигини дилдан ҳис қилдилар,  устозни қадрлашни ўргандилар. Мактабни онлайн тарзда якунлаб, сўнги қўнғироқларни ҳам ўтказиб олдик.  Охирги ўқиш куни ҳали ҳам ёдимда. Синфга кириб  кўзларимга ёш келди. Ўқитувчи столига ўтириб парталарга нигоҳ ташладим. Ҳар бир партада ўтирадиган ўқувчим кўз олдимга келди. Дарс жараёнида қўл кўтариб  дарсга тайёрлигини айтадиган ўқувчиларимни соғиндим. 4-синф ўқувчилари бу йил бошланғич синфни тугатиб юқори синф ўқувчилари сафидан жой олишади. Бошланғич синф  ўқитувчиси  ўқувчилар учун уларнинг онаси кабидир .Ўқитувчи ҳар бир ўқувчининг характерини, унинг қобилиятини, кайфиятини, ўқувчига бир қарашдаёқ сезади. Уйдан хафа бўлиб келганини, унга нимадир кераклигини   билиб олади. Чунки бошланғич синф ўқитувчиси психолог ҳамдир. Ўз касбининг  фидойисигина болажонларни севиб уларга ўз онасидек меҳрибон бўлиб,  уларга  яхши тарбия, билим бера олади.

 

Менинг азиз, қадрли ва меҳнатсевар, ижодкор ўқувчиларим. Мен сизга  юқори синф ўқувчиси бўлишингизда омадлар тилайман. Ёзги таътилда китоб сизнинг қадрдон дўстингиз бўлиб қолсин. 

Зилола  МАХМУДОВА,

шаҳар 11-ихтисослашган мактаб

бошланғич синф ўқитувчиси.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM