МАСЪУЛИЯТНИ ҲИС ЭТИШ ЛОЗИМ

Куни кеча шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳокимлик мажлислар залида маҳаллалар раислари билан учрашди. Унда ҳоким ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари Ф.Рахимова, шаҳар Адлия бўлими бошлиғи А.Маматовлар иштирок этдилар.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова йиғилишда айни кунда шаҳримизда амалга оширилиши кутилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари хусусида сўз юритар экан, ҳар бир маҳалла раҳбари масъулиятни ҳис этган ҳолда кириб келаётган жазирама ёз кунларида яқинда экилган арча ва бошқа кўчатларни асраб қолиш, шаҳримиз ободончилиги ва кўкаламзорлаштирилиши йўлида олиб борилаётган ишларга эътиборни кучайтириши лозимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг шаҳар ҳокими йиғилганларга шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган Бегзод Сайиповни таништириб ўтди. 

Шунингдек, йиғилишда сўзга чиққанлар албатта, бу ишларда маҳалла вакилларининг фаоллиги муҳимлигини, улар ўз ҳудудларида маҳалла хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашда ҳам изчил ишларни амалга оширишлари лозимлигини таъкидлашди.

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM