БИРИНЧИ ҲИКМАТ

Image_tadbir: 

Юртимизда хавфли касаллик тарқалиши ортидан карантин чоралари қўлланди.Икки ойдан зиёд вақт ичида халқимиз янги тартиблар асосида яшашни ўрганди.
Айни дамда ижтимоий тармоқлар орқали 30 нафардан кўп бўлмаган одамлар иштирогида тўйлар ўтказилаётгани ҳақида хабарлар  тарқалмоқда. Бу хабарни кўпчилик қатори олқишлайман.
Зора, шу карантин сабаб камхарж тўй-маросимларни ўтказиш урфга кирса.
Неча йиллар давомида, ҳаттоки бундан юз йиллар олдин яшаб ўтган аждодларимиз “серхаражат тўйларни камайтирайлик”, дея ўтиб кетишган. Аммо фойдаси бўлмаган. Айни дамда Яратганнинг қудрати билан истагимиздаги тўйларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз.
Халқимизнинг хайрли тадбирларни дабдабасиз, камхарж қилиб ўтказиш анъанаси бошлангани рост бўлсин.
Ихчам тўйларнинг бошлаб берган ёшларимизга эса бахтли ҳаёт тилаймиз!

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM