СЕН ДОИМ АРДОҚДАСАН БОЛАЖОН..

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги, Каттақўрон шаҳар халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан “Кулсанг дунё кулар, кўнгиллар кулар” шиори остида  умумтаълим мактабларининг уйда якка тартибда таълим тарбия олаётган 45 нафар ҳамда Каттақўрғон шаҳрида жойлашган 5-махсус мактаб интернатнинг 40 нафар ўқувчиларига Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг махсус табрикномаси, китоблар жамланмаси ва эсдалик совғалари улашилди. 
Бундан ташқари Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги, Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими ва Каттақўрғон шаҳар таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатиб келаётган 112 нафар ишчи ходимларга 13 номдаги                      озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM