УСТОЗЛИК МАСЪУЛИЯТИ

Ҳар гал устозлар ҳақида гап кетганда ушбу касбнинг нақадар машаққатли ва шарафали экнлигини дилдан ҳис қиламан. Бутун  дунёга  ва бизнинг юртимизга  кириб келган  бу  синовли кунларда айниқса бу янада яққол намоён бўлмоқда. Биз уйда ўтириб ўқувчилар билан Халқ таълими Вазирлиги томонидан тайёрланган онлайн видео дарсларни кузатиб  бориб, дарсларни ўзлаштиришда ўқувчилар, ота-оналар билан биргаликда иш олиб бордик.  Фанлар кесимида ўтказилган онлайн олимпиадалар,  “Уйдаги Юлдузлар” каби қизиқарли танловлар ташкил этилиб ўқувчиларни уйда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, мунтазам ўз устиларида ишлашлари назорат қилиб  борилди.

Мен фаолият юритаётган  11-ихтисослашган мактабда ҳам синовли кунларда ўқувчилар билим сифат самарадорлигини ошириш ҳамда уларнинг  бўш вақтларидан самарали фойдаланишларини назорат қилиш учун  Халқ таълими вазири ташаббуси билан Телеграм интернет иловаси орқали  57 та синфда  барча синф раҳбарлар томонидан  синф гуруҳлари ташкил этилди. Мактабимиз раҳбари Озода Салимова томонидан бу борада тизимли ишлар йўлга қўйиди. Барча синфлар Ў.И.Б.Д.Ў  томонидан  синф раҳбарининг гуруҳ билан  қандай иш олиб бориши, онлайн телевизион дарсларни ўқувчилар кузатаётганлиги ҳақида, ўқувчилар ва ота-оналар уйга берилган топшириқларни бажариб, фан ўқитувчилари томонидан  баҳоланаётгани  назорат қилиб борилди.

Мактабимизда  онлайн тарзда  “Ўқувчининг  уйдаги бўш вақти “,   5- ташаббус , “Уйдаги Юлдузлар”, “Мен ҳам Устоз бўламан” , “Менинг бобом қаҳрамон”,  “Менинг севимли Устозим “ кўрик-танловлари ўтказилди. Май  ойида фан ойлиги кесимида  инглиз тилидан ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида танлов ташкил этилди. Бу танловга мактабда фаолият юритаётган ўқитувчилар ва синфлар кесимида барча синф ўқитувчилари фаол қатнашдилар. Ғолиб ўқувчилар ва фаол ўқитувчилар онлайн фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

18-19 май кунлари Халқ таълими Вазири ўринбосари Дилшод Кенжаевнинг Каттақўрғонга ташрифи доирасида бизнинг мактабда бўлгани ва мактаб ҳаёти билан танишганлиги бизни жуда қувонтирди. 

Пандемия туфайли ўзбекистонлик ўқувчилар қатори бизнинг ўқувчиларимиз ҳам  IV чоракни онлайн тарзда бошлаб , шу тарзда якунландик.

Жонажон мактабимизни,  қадрдон жамоадаги ўқитувчиларни ҳам соғинаркан киши, бу орада ота-оналардан жуда кўплаб миннатдорчилик хатларини ҳам олдик. Азиз  Устозлар  сизларнинг шарафли ва машаққатли ишларингизда улкан зафарлар  тилайман.

Зилола МАХМУДОВА,

шаҳар  11 – ИДУМ бошланғич

синф ўқитувчиси.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM